Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЖРО ИНТИЗОМИ ФАҚАТ НАТИЖА БЕРАДИ

×

 2021-01-19 19:32:10    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар душанба куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоят “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиб, улар билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, жамиятнинг барча йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотларда тадбиркор ва ишбилармонларнинг сафи ва олиб борилаётган амалий ишлар самарадорлиги ортиб бормоқда. Зеро, бугунги куннинг талаби ҳам шундан иборат бўлмоқда. Шу ўринда фактларга мурожаат этадиган бўлсак, биргина шу кунга қадар тадбиркорлик субъектлари сони 37 199 тадан ортиб кетди. 

Ташаббуслар, янги ғоя ва таклифлар, манзилли ва мақсадли лойиҳалар муаллифлари халқимизнинг замон билан ҳамнафас бўлаётганлигидан далолатдир.

Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги тадбиркорлар билан бу галги учрашувига 50 нафарга яқин юртдошларимиз ана шундай таклиф ва мулоҳазалар ва мавжуд айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича мурожаат этишди.

Улар тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, ипакчиликни ривожлантириш ва тут плантациясини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, электр тармоғига уланиш, интенсив боғ, музлаткич қуриш учун ер олиш, тикувчилик цехи қуриш, замонавий иссиқхона ташкил этишда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тайёрлашда маслаҳат олиш каби масалаларни ўртага ташлашди.

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан суҳбатлашиб, ўз муносабати ва таклифларини ҳам билдириб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг анъанавий вилоят тадбиркорлари билан учрашуви келгуси ҳафтанинг душанба куни бўлиб ўтади.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги