Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2017-04-17 14:06:14    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Фарғона шаҳар Олимпия захиралари коллежида  қўл жанги  бўйича республика турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Турнирни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси  Шуҳрат Ғаниев очди. 

– Спорт  мусобақалари ёш авлодни  ўз истеъдод ва қобилиятларини  юзага чиқариши, энг муҳими, соғлом ва баркамол бўлиб  вояга етиши учун  янги-янги имкониятлар эшигини очиб беряпти, – деди вилоят ҳокими. – Ёшларимиз мамлакатимиз, вилоятимиз спорт шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилмоқдалар.  Уларнинг муваффақиятидан ҳар биримиз фахрлансак арзийди. Ушбу турнир ҳам  ёшларимиз  орасидан янги иқтидорларни кашф қилиш, ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мураббийлар учун  тажриба  алмашиш майдонига айланади. Спортчи йигит-қизлар ўз маҳоратини намойиш этишлари  учун қулай имконият яратади.   Барчангизга омад ёр бўлсин!

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Саҳна  кўринишлари, элимиз суйган санъаткорлар – Валижон Қодиров, Абдужалил Қўқоновнинг куй-қўшиқлари қарсаклар билан олқишланди. 

Турнирда   юртимизнинг барча ҳудудларидан келган  14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 517 нафар  йигит-қизлар  28 та вазн тоифаси бўйича беллашадилар.  Мусобақа 16 апрелга қадар давом этади.

Фарғонага илк бор келишим.  Ҳушманзара, чиройли шаҳар экан,  – дейди қорақалпоғистонлик Диарбек Пиржанов. –  60 кг вазнда  майдонга тушаман. Наманган, Нукусда бўлган мусобақаларда иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та бронза медалларини қўлга киритдим.  Насиб қилса,  турнир якунида медаллар шодаси яна биттага кўпаяди. 

Турнирнинг очилиш маросимида  вилоят  ички ишлар бошқармаси бошлиғи  Аловиддин Султанов,  Республика қўл жанги федерацияси раиси ўринбосари  Бахтиёр Мирзақулов иштирок этди  ва сўзга чиқди.