Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ ЙИҒИЛИШИ

×

 2018-05-23 15:25:49    114

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАТУ Фарғона филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қўйилган вазифаларни бажаришга бағишланган вилоят имом-хатиблари ва ноибларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Имомов очди.

Вилоят бош имом-хатиби Убайдулла Алиев вилоятимиздаги масжидлар ва намозхоналардаги шарт-шароитлар, кенг жамоатчилик ўртасида диний-маърифий билимларни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, Уламолар кенгашининг аъзоси Ҳасанбой Қодировлар вилоятимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар, тадбирлар, Рамазон ойи муносабати билан бўлаётган учрашувлар,  очиқ мулоқотлар, динимиз бағрикенглиги ҳақида батафсил гапирдилар. Қишлоқлар ва маҳаллаларда диний урф-одатлар, расм-русумларни бажариш тўғрисида қимматли йўл-йўриқ ва маслаҳатларини бердилар. Шунингдек, йиғилишда вилоятимиз имом-хатибларидан тушган саволларга жавоблар қайтарилди.

Йиғилишда фиқҳ, ақоид илми ҳақида очиқ мулоқотлар ўтказилди, имом-хатиблар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Ҳ.НУРИДДИНОВ.