Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА “БИЗНЕС МАРАФОН” БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2021-04-08 17:58:16    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида фарғоналик ёш тадбиркорлар ва соҳага қизиқувчилар учун бизнес ва муваффақият сирларини очиш мақсадида “Бизнес марафон” ташкил этилди. 

Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, юртимиздаги таниқли тадбиркорлар ҳамда 1000 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этишмоқда.

“Водий вилоятларида аҳоли зич жойлашган. Ер эса кам. Шу сабаб ёшларни келгусида яхши ҳаёт кечиришлари учун кўпроқ тадбиркорликка ўргатиш, уларнинг илм олишларига инвестиция киритиш керак. Ўғил-қизларда тажриба ва кўникмаларни мустаҳкамлаш лозим. Ана шунда кўзланган мақсадларга эришилади. 

“Бизнес марафон”ларни энди доимий тарзда ташкил этиб боришга ҳаракат қиламиз”, - деди тадбир аввалида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.

Учрашувда Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов, Темур Адҳамов, Фируз Аллаев, Лазиз Адҳамов, Ҳикмат Абдураҳмонов, Нигора Акилова каби тадбиркорлар ўз бизнесларини қандай бошлаганликлари, тажриба ва иш жараёнидаги вазиятлар ҳақида ёшларга сўзлаб беришди. 

Шундан сўнг савол-жавоблар бошланди. Унда иштирокчилар ўз ғоя ва фикрларини, бизнес ишларидаги муаммоларини ўртага ташлаб, ишбилармонлар маслаҳатларини олишмоқда.

Бу, албатта, ўғил-қизларга мотивация бериб, уларнинг келажакда ўз лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишларида қўл келади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube