Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНЧХОН АЭРОПОРТИНИ БАРПО ЭТГАН КОРЕЯ КОМПАНИЯСИ ҚЎҚОНДА К-TOWN МАЖМУАСИНИ ҚУРАДИ

×

 2021-04-20 20:45:24    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида Кореянинг энг йирик иншоот компанияси бўлган Hanshin Engineering & Construction ижрочи директори Чой Мун Кю ҳамда Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Hanshin Engineering & Construction томонидан Қўқон шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган К-Town шаҳарчаси лойиҳаси юзасидан сўз борди.

Энг илғор Корея технологиялари асосида қад ростлайдиган ушбу мажмуа, остки қисмида икки этажли автотураргоҳлар мавжуд 9-16 қаватли турар-жойлар, мактаб, болалар боғчаси, парклар, яшил майдонлар, спорт майдончаларини ўз ичига олади.

2021 йил август ойида тамал тоши қўйиладиган мажмуа лойиҳаси 4 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган. Вилоят ҳокими бугунги кунда турар-жойларга талаб кун сайин ортиб бораётганини қайд этиб, мажмуа қурилиши сифатига таъсир этмаган ҳолда, амалга ошириш даврини қисқартириш бўйича мулоҳазаларини билдирди.

1950 йилда ташкил этилган Hanshin Engineering & Construction компанияси, Кореяда кўплаб йирик лойиҳаларни, шу жумладан Инчхон аэропорти лойиҳасини амалга оширган. Компания Саудия Арабистони, Хитой, Қувайт, Камбоджа, Филиппин ва бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам йирик қурилиш лойиҳаларига ўз имзосини қўйган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube