Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОНДАН ҚУРБОН КЎЛИГА ЭЛТУВЧИ ОСМА ДОР ЙЎЛИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-06-18 09:44:50    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигидаги делегация, Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбарлари билан бирга Шоҳимардонни саёҳатга очиш жараёнида бу ердаги Ҳазрат Али зиёратгоҳида бўлишди.

Шундан сўнг Шоҳимардоннинг жанубий тарафида, денгиз сатхидан 3000 метр баландликда, тоғлар бағрида жойлашган Қурбон кўлига ўтувчи осма дор йўлини қайта очиш маросими бўлиб ўтди.

Карнай-сурнай садолари билан рамзий тасма қирқилиб, меҳмон-у мезбонлар бирин-кетин тоғлар бўйлаб ҳаракатланадиган ўриндиқларга ўтирдилар.

Тоғ бағрида юзага келган ва бугунги кунда Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қурбон кўли табиат мўъжизаси сифатида жуда гўзал бўлиб, айниқса, ҳаво очиқлигида осмон ранги билан туташиб, ажиб манзара ҳосил қилади. Тоғлар орасида жойлашган ушбу кўл суви жуда совуқ бўлганлиги учун унда бирон ўсимлик ўсмайди ва ҳайвонот олами ҳам мавжуд эмас.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, қачонлардир кўл ўрни тоғ-у тошлардан иборат бўлиб, бу ерда аҳоли яшаган. Бироқ, кунларнинг бирида кутилмаганда зилзила оқибатида тоғлар кўчиб тушади ва яшовчилар ҳалок бўлишади.

Аллоҳнинг мўжизаси туфайли одамлар қурбон бўлган манзилда эса бир кўл пайдо бўлади. Унинг номини одамлар “Қурбон кўли” деб аташади. Суви кўм-кўк бўлгани сабаб баъзан Кўккўл деб ҳам юритишади.

Ўзбек ва қирғиз делегацияси вакиллари Қурбон кўли ва унинг ортидаги яна бир кичик кўл билан яқиндан танишдилар. 

Икки вилоят раҳбарлари шу ерда журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Туризмни ривожлантириш учун ҳамкорликда ўз олдиларига қўйган режалари ҳақида тўхталиб ўтишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube