Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 203 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТУРИЗМ ВАЗИРЛАРИ ТУРКИЙ КЕНГАШНИНГ ИЛК ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ – ҚЎҚОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

×

 2021-06-25 08:48:36    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши иштирокчилари қизғин музокаралар якунига етгач, Жомеъ мажмуасида жойлашган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Кейинги манзил эса шаҳардаги машҳур тарихий обида, Худоёрхон саройи бўлди. Бу ердаги тарихий экспонатлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Ўрда ҳақидаги қизиқарли маълумотлар меҳмонларга ҳикоя қилиб берилди. Шунингдек, миллий урф - одатларимизни ўзида акс эттирган миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мақом қўшиқлари, гўзал рақслар, бетакрор санъат намуналари ижроси йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатлари вакиллари Қўқон университетида ҳам бўлдилар. Олийгоҳ очиқ майдонида Қўқоннинг миллий ва замонавий ҳунармандчилигига оид кўргазмалар ҳамда 6 та ҳамкор давлатнинг маданияти ва урф-одатларининг ўзига хос намойиши меҳмонларни қувонтирди.

Ташриф давомида китоб мутолааси тарғиботига бағишланган, олтита давлатнинг буюк адиблари номлари акс этган "Тафаккур гулшани" монументига асос қўйилиб, нуфузли меҳмонлар иштирокида рамзий лента кесилди.

Ҳамкор давлатлар вакилларига эҳтиром рамзи сифатида университет ҳудудига туркий давлатлар байроқлари ўрнатилди ва меҳмонларга Қўқон тарихига бағишлаб ёзилган асарлар ва эсдалик совғалари туҳфа этилди. 

Тадбир доирасида Қўқон университети талабалари учун Туркий тилли давлатларнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлик алоқалари бўйича семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Туркий вазирлар учун шаҳар бўйлаб велосайрлар уюштирилди.

Иштирокчилар Ҳўқанди латифнинг азалий меҳмондўстлик анъаналарига яна бир бор гувоҳ бўлишди.

Бугун кечки соатларда меҳмонлар шарафига таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилиши ҳам режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube