Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
3,8 МИЛЛИАРД СЎМЛИК РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛГАН СЎХДАГИ 14-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚАЙТА ҚУЧОҚ ОЧДИ
2021-10-16 09:28:20 57
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх тумани Шарқобод МФЙ ҳудудидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотининг реконструкциядан сўнг қайта очилиш тадбирида иштирок этди.
3,8 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган ушбу маскан, замон талаблари даражасида юқори савияда қайтадан ташкил этилди, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминланиб, етук, баркамол келажак авлодни тарбиялашда тумандаги намунали муассасалардан бирига айланди.
Мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масаласига Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сўх туманида ҳам бу борада катта силжишга эришилди. Икки йил аввал 35 фоизга етмаган мактабгача таълим билан қамров даражаси, бугунги кунга келиб 74,5 фоизга етди.
Вилоят ҳокими муассасада болалар учун яратилган шароитлар, ўтказилаётган машғулотлар билан танишди. Тарбияланувчилар турли шеърлар ўқиб, эртакларни саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube