Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЛАТВИЯНИНГ ISMA УНИВЕРСИТЕТИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИДА ISIC – ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР ИДЕНТИФИКАЦИЯ КАРТАСИНИ ВИЛОЯТДА ОММАЛАШТИРИШ ҲАМДА ВИЛОЯТ БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ ISIC РЕЕСТРИГА КИРИТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-11-24 12:37:24    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Латвиянинг ISMA университети вакилларини қабул қилди. 

ISMA университети президенти, академик Роман Дьякон, Латвия ҳукумати вакили, профессор Сандра Плота ва ISIC -халқаро талабалар идентификация тизими эксперти Саните Ругина учрашув аввалида самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар ва университет жамоасига вилоят раҳбарлари томонидан мунтазам кўмак ва эътибор кўрсатиб келинаётганлигидан мамнун эканликларини алоҳида қайд этдилар.

Меҳмонлар вилоят раҳбарига Фарғонада ёшлар таълим туризмини ривожлантириш ва вилоятнинг хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш бизнесини халқаро бозорларда тарғиб қилиш мақсадида вилоят субъектларини ISIC – Халқаро талабалар идентификация картаси реестрига киритиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа бўйича маълумот беришди. Лойиҳа доирасида шунингдек, вилоятдаги олий ва ўрта-махсус таълими муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари орасида ушбу ID-картани оммаштириш ҳамда келгусида “ISIC Uzbekistan” ваколатхонасини Фарғона шаҳрида жойлаштирилишига эришиш мақсад қилинган.

12 ёшдан катта мактаб ўқувчилари ҳамда талабалар учун мўлжалланган ISIC (International Student Identity Card) — Халқаро талабалар идентификация картаси дунёнинг 127 мамлакатида амал қилади ҳамда савдо дўконлари, овқатланиш шахобчалари, китоб дўконлари, таълим курслари, музейлар ва бошқа турдаги дунё бўйлаб жами 42 мингдан зиёд субъектларда турли чегирмалар тақдим этади. Шунингдек, мамлакат ичи ва хорижга сафарларда транспорт (авиа, темир йўл, автобус) ва меҳмонхона хизматларидан фойдаланишда сезиларли чегирмалар олиш имконини беради.

ISIC картаси ўқувчи ва талабаларга кутубхоналардан ва ахборот интернет ресурсларидан бепул фойдаланишга ҳам имконият яратади.

Учрашувда шунингдек, ISMA университети фаолиятини янада кенгайтириш жонлантириш, олий таълим ривожининг жаҳон тажрибасини жорий этган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш, олийгоҳ учун зарур замонавий инфратузилма ва моддий-техника базасини ривожлантириш борасида ҳам сўз борди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube