Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ОЛДИДАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-12-30 18:48:54    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари биргаликда вилоятимизнинг қатор шаҳар ва туманларида бўлиб, Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини йўқлаб бордилар.

Дастлаб Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи Орифжон ота Мўминов хонадонига борилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги тантанали куйлар, меҳмонларнинг очиқ чеҳра билан кириб келишлари отахон ва унинг оила аъзоларини беҳад севинтирди. Ориф ота урушдан сўнг колхозда тракторчилик қилди. Турмуш ўртоғи Махфиратхон ая билан 13 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Вилоят ҳокими отахонни янги йил байрами билан табриклаб, Президент табригини ўқиб эшиттирди. Эсдалик совғаларини олган отахоннинг бир қувончи ўн ҳиссага ортди.

Отахон урушнинг дахшати ҳақида гапирар экан, бугунги кунга шукроналик, мустақил диёрда яшашнинг қадрига етиш муқаддас бурчимиз эканлигини айтиб ўтди.

Байрам тантаналари Фарғона шаҳри Лолазор маҳалласида яшовчи, 98 ёшни қаршилаган Қурбон ота Сатторов хонадонида давом этди. Вилоят ҳокими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарларининг совға-саломлар билан хонадонга кириб келишлари отахонни қувонтирди.

Хайрулло Бозоров Давлат раҳбарининг янги йил байрами арафасида уруш фахрийларининг холидан хабар олиш бўйича берган топшириқларига асосан Президент табриги ва совғалари билан келганини айтди.

Қурбон ота табрик ва совғаларни қабул қилиб олар экан, “Биз доимо эътибор ва эъзоздамиз. Бундан жуда хурсандмиз. Давлатимизга, Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди.

Учрашувлар чоғида ҳар бир уруш қатнашчисига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони, дори-дармон учун 1 миллион сўмлик сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган табриги, совға-саломлари ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган 37 нафар уруш фахрийларига Янги йил байрами арафасида етказилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube