Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

 2022-01-17 18:17:14    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда вилоятимизда аҳолининг ҳар бир мурожаатига жиддий эътибор қаратиб, ҳокимият ва бошқарув тизимида ишлаётган ҳар бир раҳбар ва ходимларнинг жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларига масъулият билан ёндошишларини таъминлаш мақсадида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. 

Тасдиқланган жадвал асосида барча 19 та шаҳар, туман ҳокимликларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари учун амалий семинар ўтказилди. Бу семинарлар давомида энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган соҳалар раҳбарлари томонидан бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган 40 та оммавий сайёр қабуллар давомида 793 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда 1524 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди. Лекин, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, барча ҳокимликлар ҳам мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйиб келинмоқда.

Таҳлилларга кўра, вилоят ҳокимлигига 2021 йил давомида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан 7 963 та мурожаатлар келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 3 174 тани ташкил қилган ёки 251% фоизга ортган. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра, ижтимоий нафақа тайинлаш масалалари 497%, соғлиқни сақлаш масалалари 235%, моддий ёрдам масалалари 213%, электр ва газлаштириш масалалари 196%, уйларни таъмирлаш масалалари 164%, маҳалла масалалари 143,8%, олий таълим масалалари 137,4%, банк кредити масалалари 136%, га ортган. Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони Фурқат (3,2 баробар), Сўх (3,1 баробар), Бувайда (3,1 баробар), Қўштепа (3 баробар), Ёзёвон (2,9 баробар), Фарғона (2,8 баробар), Тошлоқ (2,7 баробар) туманлари, Қувасой (2,8 баробар), Марғилон (2,6 баробар), Фарғона (2,5 баробар) шаҳарларида ортган.Вилоятимизда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси 54,3 фоизни ташкил этган бир пайтда, бу кўрсаткич Қува туманида 26,8 фоиз, Сўх 36,6 фоиз, Фарғона туманида 37,8 фоиз, Тошлоқ туманида 39,9 фоиз, Учкўприк туманида 39,9 фоиз, Қўштепа туманида 43,4 фоиз, Фурқат туманида 45 фоизни ташкил этди.  Бунинг оқибатида, мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, мурожаатларни ўрганиш натижаларидан норози бўлганлиги учун вилоят ҳокимлигига 412 та такрорий мурожаатлар келиб тушган. Шулардан, энг кўп такрорий мурожаатлар Фарғона (65 та), Қўқон (47 та), Марғилон (43 та) шаҳарлари, Олтиариқ (37), Ўзбекистон (32 та) ва Фарғона (29 та) туманлари ҳокимликларига тўғри келган.