Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЭНГ ФАОЛ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2022-05-23 20:43:45 62
Бугун Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган энг фаол ҳоким ёрдамчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аброржон Раҳмонов иштирок этди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчиларига катта ишонч билдирилганлиги ва бунга муносиб бўлиб, жойларда халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.
Жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича вилоятимиздаги 1062 маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) “Онлайн маҳалла” платформаси орқали автоматик равишда 0 дан 100 баллгача тизим бўйича баҳолангани таъкидланди.
Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда энг яхши натижа кўрсатган Бағдод тумани “Чекхитой” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиевга Президентимиз томонидан ажратилган совға MacBook Pro ноутбуки тантанали топширилди. Ижобий натижага эришган 342 нафар ҳоким ёрдамчилари эса Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти бўйича Фарғона вилояти Республикада намунавий деб топилгани алоҳида эътироф этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram