Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РОССИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎҒИТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2022-05-26 22:38:07 61
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг “РосТОК” инвестиция ҳамкорлиги раҳбари Андрей Шкуркин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида россиялик инвесторлар томонидан қишлоқ хўжалиги ўғитлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Инвесторлар Фарғона вилоятида синов тариқасида ер майдони ажратилса, бу майдонларда ўғитларни экин турларига қараб синаб кўришлари, агар ҳосил 35% дан 70 % гача яхши фойда берса, Фарғонага келиб, ўғит ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканликларини айтиб ўтишди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таклифи билан Қўштепа, Ёзёвон, Риштон, Олтиариқ туманларидан жой ажратиб берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида россиялик инвесторлар Фарғонада замонавий меҳмонхона қуриш таклифини билдиришди. Ушбу таклиф ҳам қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Маълумот учун, "РосТОК" инвестиция ҳамкорлиги ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларининг торф ва чиқиндиларни қайта ишлаш учун юқори технологияли ускуналар ва маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун инвестиция ҳамкорларини жалб қилиш мақсадида ташкил этилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram