Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА KOICA БИЛАН ШЕРИКЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ

×

 2022-06-01 16:01:10    376

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Санг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси директори Пак Сунжин, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Фарғонадаги йирик Корея компаниялари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида ташкил этилган ушбу марказ лойиҳасини амалга ошириш учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 9 миллион 320 минг доллар миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий ўқув биноси, ётоқхона, ошхона ва спорт залидан иборат мажмуа барпо этилди. Марказга барча замонавий ускуна ва жиҳозлар Жанубий Кореядан олиб келинган. Ўқув-машғулотлари ҳам ушбу мамлакат дастур ва қўлланмалари асосида ўтилади. 

Марказ учун танланган 5 та – электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик ва косметология таълим йўналишлари вилоят иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этади.

Амалиётга асосий эътибор қаратилган ушбу ўқув марказида бир йилда 480 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш имконияти мавжуд. Ўқувчилар 6-8 ойлик курсларда касбий таълим олишади.

Ҳозиргача мамлакатимизда бу каби марказлар Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида бор эди. Фарғонада ташкил этилган янги марказ эса водий вилоятлари аҳолисига хизмат кўрсатади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram