Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЮНОН-РУМ КУРАШИ: ФАРҒОНАЛИК КУРАШЧИ ШАРАФИГА АЛМАТИДА ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ ЯНГРАДИ
2022-06-03 11:47:48 46
Шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича “Болат Турлиханов кубоги” рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.
Кеча Равшан Рўзиқулов бош мураббийлигидаги юнон-рум терма жамоамиз курашчиларининг беш нафари медаллар учун гиламга чиқишди.
67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган фарғоналик курашчи, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Аброр Атабоев барча рақибларини мағлуб этиб, рейтинг турнири ғолибига айланди. У чорак финалда қозоғистонлик Султан Ассетулини 9-0, ярим финалда эронлик амалдаги Жаҳон чемпиони Мейсам Далханини, олтин медаль учун баҳсда эса грузиялик Жони Хетцурианини 4-0 ҳисобида мағлуб этди. Аброрнинг ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram