Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ТУМАНЛАРАРО ҚЎШМА ШИКАСТЛАНИШЛАР ВА ЎТКИР ҚОН-ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-06-07 12:44:25    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвонда туман тиббиёт бирлашмаси таркибида ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2021-2022 йиллар давомида Республика бўйича жами 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши белгиланган. Шундай марказлардан вилоятимизда иккинчиси Қўқон шаҳридан сўнг Ёзёвонда иш бошлади. Қарорга асосан Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси таркибида ҳам туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари ташкил этилади.

8 ой давомида қуриб битказилган марказнинг қурилиш ишлари учун 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Марказни жиҳозлаш учун эса 1,8 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиб, 27 турдаги тиббий жиҳозлар, шу жумладан қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган Мультисперал компьютер томографияси (МСКТ) аппарати, 2,2 миллиард сўм қийматидаги Рентген-диагностика аппарати, 2 миллиард сўмлик гемодиализ аппарати келтирилиб, ўрнатилди.

Ёзёвон туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, марказда олий тоифага эга 32 нафар шифокор, 210 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 96 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиши белгиланган.

Марказга келтирилган беморларга замонавий тиббий аппаратуралардан фойдаланган ҳолда юқори технологик операциялар, шу жумладан, юрак-қон томирларига стенд қўйиш амалиёти йўлга қўйилади. Компьютерли томограф ва замонавий рентген аппарати ёрдамида беморларга шошилинч равишда ташҳис қўйиш, ўз вақтида юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.

Ёзёвон туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази ёзёвонликлар билан бирга ҳудуддаги Қува, Тошлоқ ва Қўштепа туманлари аҳолисига ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram