Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯЙПАНДА “ТУРОН” ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ КЛУБИНИНГ ЯНГИ ҚАРОРГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-06-16 17:34:52 54
Бугун Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида “Турон” профессионал футбол клубининг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, туман секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, спорт соҳаси масъуллари иштирок этдилар. Дастлаб Қуръон тиловат қилиниб, давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, янги спорт маскани фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди. Сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги қароргоҳнинг рамзий калити “Турон” ПФК президенти Олимхон Аҳмедовга топширилди.
“Турон” ПФК томонидан 10 миллиард сўм маблағ сарфланиб барпо этилган янги қароргоҳ клуб тизимида фаолият олиб бораётган турли ёш тоифасидаги жамоалар футболчилари учун хизмат қилади. Ушбу масканда ўқув ва машғулот заллари, анжуманлар зали, тиббий соғломлаштириш хоналари, ётоқхона, ошхона, мураббийлар хонаси, ювиниш хоналари, бассейнлар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси жамоанинг ёш ва асосий таркиб жамоаларининг фаоллигини ошириш, соғломлаштириш, уларнинг жисмоний имкониятларини меъёрида ушлаб туриш каби мақсадларда фойдаланилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram