Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ “ВАТАНГА ҚАСАМЁД” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-06-30 17:50:47 92
Бугун Фарғона шаҳрида жойлашган сафарбарлик чақируви резерви батальонида “Ватанга қасамёд” тадбири ташкил этилди. Унда вилоят Ҳарбий-маъмурий сектори раҳбарининг маслаҳатчиси Музаффар Юлдашев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ота-оналар катнашди.
Тадбирда сўз олганлар Қуролли Кучларимиз – мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолати эканлигини таъкидлаб, бугунги кунда ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, миллий армияни янада ривожлантириш, ҳарбийларнинг профессионал тайёргарлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Юрт посбонларининг шарафли хизматларига омад тиладилар.
Шундан сўнг 550 нафардан зиёд сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари тантанали тарзда қасамёд қабул қилди.
Ҳарбийлар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар, ватанни, севги-муҳаббатни мадх этган куй-қўшиқлар йиғилганларга фахр-ифтихор ва бир олам қувонч улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram