Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎҚОН” ЭИЗ ҲУДУДИДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 123 МЛРД. СЎМ БЎЛГАН “MOLLIS” МОМИҚ СОЧИҚ ВА ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-08-23 17:25:42    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимиздаги “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида лойиҳа қиймати 123 млрд. сўм бўлган “MOLLIS” момиқ сочиқ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси тантанали тадбир билан иш бошлади.

Йиллик қарийб 100 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги тадбиркорлар иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиш билан бирга минглаб одамларга иш ўринлари яратаётганига эътибор қаратиб, куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида тақдим этилган янги имкониятлар, сўнгги беш-олти йилда эришилган катта натижаларни қисқа муддатда икки баробар оширишга имкон беришини таъкидлади. Вилоят раҳбари тўла қувват билан ишга тушса 2000 та иш ўрни яратиладиган ушбу йирик корхонани ташкил этишгани учун лойиҳа ташаббускори Шавкат Раджапов ва ҳамкорларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига қад ростлаган ушбу корхонада ҳозирги дастлабки босқичда 400 та иш ўрни яратилган, йил якунига қадар бу рақам 1000 тага етиши режалаштирилган. Йиллик 17 миллион донадан зиёд момиқ сочиқлар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхона маҳсулотининг асосий қисми хорижга – Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram