Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-12-17 15:39:23    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этдилар.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида қатнашган қарийб 900 нафарга яқин иштирокчилар орасидан саралаб олинган ғолибликка номзодлар “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишларида ўз билим ва кўникмаларини, ижодий имкониятларини кўрсатдилар.

Истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшлар ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳолаб борилди.

Эътиборлиси Президентимиз ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича жойларда 5 та муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар самараси танлов давомида ўғил-қизларнинг шижоат ва интилишларида ўз ифодасини топди.

Якунда Риштон туманидан Сарвиноз Абдуманнонова тасвирий ва амалий санъат, Қўштепа туманидан Абдулазиз Абдуҳошимов адабиёт ва публицистика, Қува туманидан Мухтасар Ҳожимуродова эса миллий мақом ва эстрада йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди ва яна бир бор ёшларни доимо ўқиб-ўрганишга, юртга муносиб фарзанд бўлишга чорлади.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram