Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР ДАФТАРИ – ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ: ҚЎҚОНЛИК 463 НАФАР ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА АСБОБ-УСКУНАЛАР ҲАМДА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-02-06 20:50:59    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда ташкил этилган “Ватан ҳимояси учун доим шаймиз” шиори остидаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивали шаҳардаги эҳтиёжманд ёшларга субсидия асосида меҳнат қуролларини тарқатиш тадбири билан давом этди. “Ёшлар дафтари – имкониятлар дафтари” шиори билан ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков иштирок этдилар.

Дастлаб мустақиллигимизни ҳимоя қилиш учун хизмат мажбуриятини бажариш вақтида ҳалок бўлган қаҳрамонлар сиймоси акс эттирилган ҳарбий қисм хотира майдонига гуллар қўйилди.

Ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари ташкил этилди. Ёшлар шахмат, шашка, стол тенниси, тош кўтариш, арқон тортиш, армреслинг спорт мусобақаларида куч синашдилар.

Ватан ҳимояси муқаддас бурч, оила шаъни ва обрўсини асраш ҳам ана шу масъулиятнинг муҳим бўлаги эканлигига эътибор қаратган вилоят раҳбари, энг аввало ёшлар ўз билим ва касб-ҳунари орқалигина бу вазифани шараф билан уддалашларини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшлар ҳаёти ва тақдири, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш асосий масалалардан бирига айлангани, бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилаётгани, ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, “Ёшлар баланси”ни шакллантирилгани ва уларга зарур кўмак берилаётгани, бандлиги таъминланаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида ҳам шаҳардаги 463 нафар ёшларга субсидия асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган 2 млрд. 262 млн. сўмлик асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди. Сўз олган йигит-қизлар мазкур меҳнат қуроллари асосида ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш ниятида эканликларини айтиб, имконият учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Ҳарбий-ватанпарварлик фестивалида Қўқон шаҳри билан бирга Ўзбекистон, Учкўприк, Фурқат туманлари умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳам иштирок этдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram