Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ УЧУН БУТЛОВЧИ ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2023-02-07 20:41:49    243

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Эко цем комплект оборудование” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона томонидан металлургия соҳасида бутловчи қисмлар тайёрлаш жараёнлари билан танишди, Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида “Эко цем комплект оборудование” МЧЖ томонидан амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳани муҳокама қилди.

Корхона директори Абдураҳим Асқаров метал ва металга қайта ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги учун зарур бутловчи қисмлар тайёрлаш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Амалга ошириш кўзда тутилаётган янги лойиҳада цемент заводлари учун фильтрлар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари учун валлар, тишли узатмалар, редукторлар, насослар, электроэрозия станоклари, фрезерлик ва токарлик станоклари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, йиғма конструкциялар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш режа қилинган.

Вилоят раҳбари ушбу корхонада вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерлар вакиллари иштирокида семинар ўтказиш, кластерларни ҳамда фермерларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таништириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram