Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ВИЛОЯТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2023-05-04 23:36:37    315

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят хокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Jiangsu Jingdao New Energy Technology Co.,Ltd” компанияси вакили Зҳао Жиан Жиа ҳамда уларнинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда “Jiangsu Jingdao New Energy Technology Co.,Ltd” компанияси томонидан Фарғона вилоятида амалга ошириш кўзда тутилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш учун зарур хомашё бўлган сифатли метал профиллар ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Хитойлик меҳмон, вилоят раҳбарига Фарғонада амалга оширишни режалаштираётган маиший истеъмолчилар, саноат корхоналари ҳамда энергия станциялари учун мўлжалланган қуёш панеллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш объектлари учун енгил конструкцияли метал профиллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни тақдим қилди.

Ҳар икки лойиҳани қўллаб-қувватланишини билдирган вилоят ҳокими, уларни амалга ошириш бўйича мутасаддилар томонидан ҳамкорликда иш ташкил этилишини маълум қилди.

Шунингдек, хитойлик инвесторга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар массиви ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд қулайликлар ва шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда муҳокама қилинган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг навбатдаги босқичлари белгилаб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram