Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-17 12:37:31    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги эллик саккизинчи сессия ишида вилоят кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси таркибини тузиш ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясига тавсия этиш масаласи кўриб чиқилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси раиси Маъсуджон Сулаймонов округ комиссияси аъзолигига номзодлар билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг вилоятда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2023 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди. Фарғона вилояти суди раиси Шуҳрат Камоловнинг ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликлар, муаммолар муҳокама қилинди. Уларни ҳал қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Сессия ишида вилоят Маъмурий судининг раиси Дониёрхўжа Махаматовнинг ҳам ахбороти тингланди. Унда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида маъмурий судлар томонидан 2023 йилнинг биринчи чораги мобайнида муайян ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган ҳар бир масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram