Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-03-27 20:05:52 1956
Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Бугунги сессия давомида кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили томонидан 2023 йил давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар;
- Вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш дастури ижроси якунлари ҳамда бу борада 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар;
- Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги қозонхона ва иссиқлик тармоқларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш лойиҳа консепцияларини маъқуллаш;
- Вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
- Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
- Вилоятда ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш учун ойлик йиғимлар миқдорини белгилаш ҳамда ташқи реклама воситаларини ўрнатиш чизмалари бўйича намунавий шаклларни маъқуллаш.
Кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича масъул мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, савол-жавоблар ўтказилди, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram