Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Сўх туманида тикув фабрикаси ишга туширилди
2019-02-02 19:15:21 88
Сўх туманида 200 иш ўрнига мўлжалланган замонавий тикув фабрикаси ишга туширилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Олтиариқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида Сўх туманида тикув-трикотаж лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди.
Уюшма матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур топшириқлар ижросини таъмилаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, АТБ “Асакабанк” ҳамда Сўх тумани ҳокимияти ташаббуси билан туманнинг Девайрон қишлоғида 200 иш ўрнига мўлжалланган замонавий тикув фабрикаси “Сух Капитал Текс” МЧЖ ишга тушурилди.
Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси таркибига кирувчи “Fergana-Oseana” МЧЖ томонидан Сўх тумани Чуммоқча қишлоғида яна бир замонавий тикув фабрикаси қурилиши якунланди. Яқин кунларда ушбу фабрика ҳам ишга тушурилиши режалаштирилмоқда.
Инобат Аҳатова, ЎзА