Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Самимий мулоқотлар ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

×

 2019-04-02 21:25:44    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Ёзёвон транспорт касб-ҳунар коллежи биносида вилоят

ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг сайёр қабули ўтказилди.

Вилоят раҳбари Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Олтиариқ, Қўштепа туманлари ва Марғилон, Қувасой, Фарғона, Қўқон шаҳарларида исти-қомат қилувчи фуқароларни қабул қилди.

Жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказилган ушбу оммавий сайёр қабулга келган ҳар бир юртдошимизнинг дардига қулоқ тутилиб, муаммоларнинг ечимига эътибор қаратилди. Ҳамюртларимизга моддий ва маънавий кўмак бериш учун мутасадди ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулга келган фуқаролар орасида тадбиркорлик, қишлоқдаги кўприкни таъмирлаш, чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратиш, уй таъмири, бўш турган бинони ободонлаштириш, ишга жойлашиш масалаларида амалий ёрдам сўраганлар бўлди.

Қабул давомида вилоят ҳокимига аввал уй-жой ажратиш масаласи билан мурожаат қилган фарғоналик Зилола Мамадалиевага Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 128-уйнинг 44-хонадонида яшаш учун сертификат топширилди.

– Уй-жойга оид муаммойим ҳал бўлганлигидан хурсандман, – дейди З.Мамадалиева. – Фарзандларим билан энди бу уйда яйраб яшаймиз.

Шунингдек, оммавий сайёр қабулда автокредит олиш, турмуш ўртоғининг беморлиги сабабли моддий ёрдам ажратиш, ариқ ва кўчаларни тартибга келтириш, ногирон фарзандини умрбодлик нафақасига чиқариш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер ажратиш каби қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

– Турмуш ўртоғим Икромжон Самиев ногиронлиги сабаб эндопротез олиш учун моддий ёрдам сўраб вилоят ҳокимига мурожаат қилдим, – дейди Қува тумани, Дашт қишлоғидаги Деҳқонобод МФЙда истиқомат қилувчи Раънохон Самиева. – 2 миллион сўм моддий ёрдам пули бериладиган бўлди, бунинг учун оиламиз номидан ташаккур айтаман.

Сайёр қабулда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ташкилот ва корхоналар томонидан бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Шерзод ҚОРАБОЕВ

олган суратлар.