Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 322 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Обод уй» – обод келажак

×

 2019-04-08 17:36:55    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги  “Кўп квартирали  уйларни  бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш  тўғрисида”ги  67-сонли қарорига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги  томонидан «Обод уй» автоматлаштирилган биллинг тизими  ҳамда  мобил  иловаси  жорий этилмоқда  ва республика миқёсида кўп қаватли уйларни биллинг тизимига қамраб олиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Мухбиримиз вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг  ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассиси Сирожиддин Маҳмудов билан шу хусусда суҳбатлашди.

– Ушбу қарорда белгиланган  вазифалар  ижросини  таъминлаш мақсадида вилоят уй-жой  коммунал  хизмат  кўрсатиш бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,   вилоятимиздаги  мавжуд 3234 та кўп қаватли уйларда жойлашган 105251 та хонадонлар тўлиқ  хатловдан ўтказилиб, хозирги кунда 90% «Обод уй» автоматлаштирилган биллинг тизимига киритилди.  Шунингдек, тизимда ишлаш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун логин пароллар  очилди.

Кўп  квартирали  уйларни  бошқаришда  замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш,   бу уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган  тизим –»Обод уй» автоматлаштирилган  биллинг тизимидир.  Яъни, ширкатлар  ва  кўп хонадонли  уйларда  яшовчи  мулкдорлар  ўртасидаги тўлов интизоми ва шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий  дастурлаш тиллари ёрдамида яратилган дастурий таъминот деган маънони англатади.  Биллинг тизимига уланишнинг энг муҳим ва афзаллиги шундаки,  мазкур  тизим ягона маълумотлар  базаси, ширкат, абонентлар тўғрисида, тезкор, аниқ турли  шаклдаги  ҳисоботларни  шакллантириш,  мажбурий бадал тўловларини электрон тўлов тизимлари орқали  амалга ошириш,  ширкатларда амалга оширилган  ишлар  бўйича  аҳоли томонидан  онлайн  мониторинг олиб бориш,  тўловлар, абонентларга  дебитор, кредитор  қарздорлик  бўйича СМС хабарномалар юбориш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, биллинг тизими  солиқ ва кадастр ташкилотларининг биллинг тизимлари билан интеграция қилинган бўлиб, солиқ тўловларини амалга ошириш ҳамда  кадастр хужжатларини расмийлаштиришда бир қатор қулайликлар яратади.

“Обод уй” – обод келажак.  Бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳолига янада кўпроқ имкониятлар ва қулайликлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.



Муаллиф Матлуба ТОЖАЛИЕВА