Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: “БИР МАКОН-БИР ЙЎЛ” ХАЛҚАРО ФОРУМИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ УЧУН САМАРАЛИ КЕЧМОҚДА

×

 2019-04-26 14:33:36    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг “Бир макон-бир йўл” 2- Халқаро форумига таклиф этилган Фарғона вилояти ҳокими  Шуҳрат Ғаниев ва делегация аъзолари 26 апрель куни форум доирасида ўтказиладиган “Регионлар аро ҳамкорлик” мавзусидаги конференцияда иштирок этдилар.  Ушбу конференцияда Германиянинг собиқ президенти жаноб Kristian Wulf, Пекин шаҳрининг ҳокими жаноб Chen Jining, ХХРнинг Дўст давлатлар ассоциацияси раҳбари Shi Yuan хоним, Калифорния штатининг вице-губернатори Eleni Kounalakis каби йирик давлат арбоблари ва сиёсатчилар  иштирок этдилар. Конференция доирасида “Бир макон-бир йўл” ташаббусини амалга оширишда ҳудудлар аро иқтисодий, ижтимоий, маданий, таълим соҳасида ҳамкорликнинг афзалликлари, бугунги кунгача қўлга киритилган ютуқлар  ва истиқболлар тўғрисида экспертларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Учрашув якунидан сўнг вилоят ҳокими Ш.Ғаниев Хубей телевидениеси ва бошқа қатор телевидениеларга Фарғона вилоятининг бугунги кундаги ХХР республикаси ҳамда Хубей провинцияси билан ўрнатилган алоқалари ва мазкур форум тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб интервью берди.

Шу куни Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигидаги делегация аъзолари ХХРнинг «Shanxi Zhongya Building Material Co. Ltd.» компанияси билан музокаралар ўтказдилар.  Музокаралар натижасида ушбу компания Фарғона вилоятига 3 йил давомида қурилиш материаллари, кўмир конини ўзлаштириш ва муқобил энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириши учун 150 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишга келишиб олинди ва англашув меморандуми имзоланди.