Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТИЛ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2019-10-21 15:58:42    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир. Бугун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Байрам вилоятимизда ҳам кенг нишонланмоқда.

 Байрамнинг асосий тадбирлари Фарғона шаҳрида ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида бўлиб ўтган тадбирда бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев барчани байрам билан табриклади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкилот ва корхоналар, таълим масканлари ўртасида “Ўзбек тилим-ифтихорим!” мавзусида 7 та йўналишда иншолар танлови ўтказилди.Байрам тадбирида 26 нафар танловнинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Она тилимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради.

Фарғона давлат университетида “Филологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда асосий эътибор ёшлар қалбида она тилимизга муҳаббат, миллий ва жаҳон адабиётини теран нигоҳ билан ўқишга қизиқиш уйғотиш, китобхонлик маданиятини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Фарғона шаҳридаги Каштанзор кўчасида ҳам байрам сайли ташкил этилди. Барча шаҳар ва туманларда тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечалар давом этмоқда. 


Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати