Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲР ВА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ УЛАШИБ...

×

 2019-12-26 18:00:15    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил, янги орзулар. Хўш, вилоят қишлоқларида яшаётган аҳоли бугунги кунидан розими? Эртанги кундан нималар кутяпти?

 

 

 

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун, 26 декабрь куни Фарғона туманидаги бир нечта қишлоқ, маҳаллаларда уйма-уй юриб, хонадон эгалари билан суҳбатлашди, аҳолининг ўй-фикрларини тинглади. Маҳалла аҳли билан учрашиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

 

 

Новкент қишлоғидаги Розияхон Қурмишева оиласида 9 жон яшайди. Фарзандларининг икки нафари ногирон. Шуҳрат Ғаниев бу хонадонда анчайин “ушланиб” қолди. Оила даромади, еб-ичиши, орзу-умидлари ҳақида дилдан суҳбатлашди. Розияхон опага ногирон қизларингиз Нилуфар ва Нодирахонлар доимо менинг эътиборимда бўлади, деди ҳоким.

 

-Бизни хабар олиб кўнглимизни тоғдек кўтарганингиз учун катта раҳмат,-деди кўзига ёш олиб Розияхон опа.- Давлатимиз бизни ташлаб қўймади. Ногиронлик нафақаси берилади.Мана энди Сиз бир дунё янги йил совғалари олиб келибсиз. Илоҳо, юртимиз тинч, Президентимиз омон бўлсинлар!

        Қалбимизда меҳр ҳарорати қайнади. Аллоҳ берган икки ногирон фарзандини боқишга опа топганини етказаётган бўлсада, ҳаётдан бир оғиз ҳам нолимади, бирон нарса сўрамади. Шукроналик билан дуога қўл очди.

        Қандай беғубор ва пок қалбли инсонларимиз бор-а!

 

 

 

 

Шу куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев тумандаги 55-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Мактабнинг аълочи ва спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилари билан суҳбатлашди. Мактаб кутубхонасига китоблар ҳамда компьютер жамламасини совға қилди.

                                           Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати