Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020”:ЯРИМ ФИНАЛЧИЛАР МАЪЛУМ

×

 2020-02-05 18:38:48    70

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди ва ярим финалчилар номи аниқланди. 

Биринчи чорак финалда “Қўқон-1912” ва Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” клуби вакиллари майдонга тушишди. Мазкур баҳс драматик тарзда кечди, дейиш мумкин. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм эса голларга бой бўлди. Дастлаб андижонликлар икки марта қўқонликлар дарвозасини ишғол этишди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқасида ҳужумкорликка зўр берган қўқонликлар кетма-кет уч марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ғалабани ўзлари томонга ағдаришди ва ярим финалга йўлланма олишди. 

Иккинчи чорак финалда “Нефтчи-1” ва “Нефтчи-2” жамоаси рўбарў келишди. Голларга бой бўлган мазкур баҳсда “Нефтчи-1” жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал иштирокчисига айланди.

Қувасой стадионда ҳам “Цементчи” ва “Истиқлол” жамоалари ярим финал учун кураш олиб боришди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда “Истиқлол” футболчилари 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келишди. 

Сўнгги чорак финал учрашуви ҳам мухлисларга ҳаяжонли онларни тақдим этди. ФарДУ стадионида ўтказилган “Андижон-2” – “Турон” баҳсининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Регламентга кўра, дарҳол пенальтилдар сериясига навбат берилди. Футбол лотореясида эса яйпанликларнинг қўли баланд келди – 10:9. 

Эртага мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Биринчи ярим финалда “Нефтчи-1” – “Қўқон-1912” учрашади. Иккинчи финалчи номи эса “Истиқлол” – “Турон” баҳсидан кейин маълум бўлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.