Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮҚОРИ РЕЙТИНГЛИ БАНК ИШ БОШЛАДИ

×

 2020-11-28 12:20:13    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фарғона шаҳрида “Tenge Bank” акциядорлик тижорат банкининг “Фарғона” филиалини рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бугун Фарғона шаҳрида мазкур банк филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, вилоятимизда халқаро стандартлар даражасида хизматлар кўрсатиш, шу билан бирга мижозлар ва акциядорларнинг маблағлари хавфсизлигини, самарали жойлаштирилишини ва кўпайишини таъминлаш мақсадида очилган мазкур банк келгусида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида товарлар экспорти ва импортининг ўсишига кўмаклашишига, тармоқ корхоналарини молиявий қўллаб қувватлаш амалиётини шакллантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Moody's агентлиги томонидан “барқарор” истиқболга эга B1 даражасидаги юқори рейтингга эга бўлган “Тенге банк” шу кунга қадар маҳаллий тадбиркорларни 70 миллион АҚШ долларига яқин маблағ билан таъминлаган.

“Tenge Bank” АТБ томонидан юридик шахсларга - кичик ва ўрта бизнес корхоналарига барча турдаги хизматлар кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга касса хизматлари, кредит маҳсулотлари бўйича хизматлар - автокредит, микрокредит ва микроқарз, ипотека кредитлари ва корпоратив мижозлар учун кредитлар, савдони молиялаштириш – Кафолатлар ва аккредитивлар,ташқи савдо шартномалари бўйича экспорт-импорт оперециялари, тўлов карталари – Uzcard, Humo,Visa ва Mastercard, валюта айирбошлаш операциялари - Доллар, Евро, Т каби хизмат турлари кўрсатиб келинмоқда.

Банк ўз мижозларига хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида соҳада қўшимча 36 та янги иш ўринларини яратди.

Банк соҳасидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ “Тенге банк” филиалининг очилиши  вилоят иқтисодиётини 2-3 бараварга оширади, банклар ўртасида соғлом рақобатни шакллантиради, банк мижоз учун хизмат қилиш принципига амал қилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги