Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

×

 2018-03-15 18:32:52    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат хизматлари кўрсатиш тизими жаҳон андозаларига мос янги босқичга кўтариляпти.

 Муҳтарам Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан давлат хизматларининг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги каби бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Шу йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси биноси олдида Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Давлат хизматлари кўрсатиш агентлиги шаҳар-туман бўлимларига хизмат автомашиналари топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Носиров очди ва олиб борди.

-Фармон ижроси белгиланган вазифаларни янада катта масъулият билан бажариш ва фаолиятга янгича ёндашувни талаб этади, – деди йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов. – Боиси айни жараёндаги изчил саъй-ҳаракатлар муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” деган янги концепцияни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Дарҳақиқат, мазкур хизмат фаолияти ҳар жиҳатдан ривожланиши марказдан олисда яшовчи аҳоли вакиллари учун сайёр қабуллар уюштириш, керак бўлса, ҳар бир масала ва муаммони маҳалла ҳамда хонадоннинг ўзида ҳал этиш имконини беради. Натижада аҳолининг давлат хизматларидан фойдланиш имконияти яхшиланади, вақт ва молиявий харажатлар камайтирилади. Замонавий хизматлар кўрсатиш сифати яхшиланиб бориши эса халқимизнинг давлат идораларидан миннатдор бўлиши ва эртанги кунга ишончи ортиб боришига эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Робахон Маҳмудова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Топиволди Холдоров бундай эътибор ва рағбат “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ташаббуснинг амалдаги тантанаси эканлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир якунида Давлат хизматлари кўрсатиш агентлигининг шаҳар-туман бўлимлари раҳбарларига янги автомашиналар калитлари тантанали равишда топширилди.


Б. МАДИЁРОВ.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.