Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВА ҚИРҒИЗИСТОННИНГ НОРИН ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ УЧРАШУВИ: ЎЗАРО МАНФААТЛИ ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИККА АНИҚ ҚАДАМЛАР ҚЎЙИЛАДИ
2021-03-06 01:12:22 165
18 март куни Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Қабуллар уйи”да вилоятимизга ташриф буюрган Қирғизистоннинг Норин вилояти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги икки вилоят вакиллари кенгайтирилган учрашувининг кун тартибини белгиловчи асосий омил Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан ҳудудлараро ҳамкорликни яна фаоллаштириш бўйича берилган топшириқлар ҳамда ташриф доирасида имзоланган Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича шартнома асосида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масаласи бўлди.
Икки вилоят раҳбарларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлари ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳам иштирок этган учрашувда логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, қурилиш, савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро савдо айланмасини сезиларли ошириш, шунингдек ижтимоий соҳада алоқаларни кенгайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди.
“Бундан буёғига икки вилоят ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга амалий қадамларни босишимиз керак. Муҳтарам Президентларимиз бизнинг олдимизга ҳамма вазифаларни аниқ қўйиб беришди, бундан буёғига қўшни вилоятлар амалда натижа билан ўз ишини кўрсатиши лозимлигини якдиллик билан ифодалашди. Ўйлайманки, бизнинг бугунги учрашувимизнинг ҳам албатта амалий натижаси бўлади, тез кунларда тадбиркорларимизнинг ўзаро алоқалари мустаҳкамланиб, ҳар икки вилоятда ҳам қўшма корхоналарни ташкил қиламиз, савдо-сотиқ ва экспорт борасида ҳам ҳамкорликни кучайтирамиз” деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларида бўлгани каби, икки қардош вилоят вакилларининг мулоқоти ҳам ўзбек ва қирғиз тилларида бўлиб ўтди.
Самимий ўтган учрашув ва муҳокамалар натижасида икки вилоятнинг туман ва шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам келишиб олинди. Бунда Марғилон ва Норин шаҳарлари, Қувасой шаҳри ва Ак-талаа тумани, Фарғона ва Атбаши, Тошлоқ ва Жумгал, Қува ва Норин, Олтиариқ ва Қочкор туманлари ўз иқтисодий ихтисослашувидан келиб чиқиб ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйишади.
Учрашувдан сўнг вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи” ҳудудида қирғиз ўтови ўрнатилди. Бу жараёнда икки вилоят раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Ўтов ўрнатилгач, икки вилоят вакиллари ичкарига кириб, мамлакатларимизда тинчлик ва омонлик абадий бўлишини ҳамда вилоятлар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилишини Яратгандан сўраб дуо қилдилар.
Меҳмонлар делегацияси сафида ташриф буюрган таниқли санъаткор Аскат Мусабеков қирғиз халқ қўшиқларини ижро этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube