Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШРИФИДАН СЎНГ УЧКЎПРИКДА ЯНА БИР МУАММО ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
2022-01-23 16:38:31 125
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, Учкўприк МФЙда янги иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Дилшод Далиев томонидан ҳудуднинг Шодлик мавзесида маҳалла аҳлини бир неча йилдан буён қийнаб келаётган муаммо бўйича қилган мурожаати юзасидан ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳудудда 2 қаватли 32 та хонадонда яшовчи фуқаролар турар-жойларнинг подвал қисмида сув тўпланиб қолаётганлигидан азият чекмоқда.
Бунга ушбу биноларнинг ён қисмидан оқиб ўтаётган анҳорнинг бир неча йиллардан буён тозаланмаганлиги сабаб бўлмоқда. Махсус техникалар анҳорнинг 1 км жойни ковлаб, тозалашлари учун унинг атрофига ноқонуний уйлар қуриб олинганлиги тўсқинлик қиляпти.
Вилоят ҳокими эътиборсизлиги учун маҳалла раисига танбеҳ берди. Анҳор ён қисмидаги ноқонуний қурилган уйларни бузиш, хонадон эгалари розилиги билан дарахтларни кесиш ва анҳорни ковлаб захни кетказиш бўйича соҳа масъулларига топшириқ берди. Бундан ташқари, эскириб қолган 2 қаватли уйлар ўрнида 5-7 қаватли кўп қаватли уйлар қуриш кераклиги, хонадон эгаларини рози қилган ҳолда тез фурсатда қурилиш ишларини бошлаш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда қурувчи Нуриддин Тожиев ушбу ҳудуд учун ишлаб чиққан қурилиш лойиҳаси борлиги, агар рухсат берилса қурилиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу ташаббусни қўлаб-қувватлаган вилоят раҳбари, аҳоли билан ҳамжиҳатликда иш ташкил этиладиган бўлса, ҳокимият томонидан ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram