Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ҚУРИШ ЛОЙИҲАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2024-04-11 13:55:06    5068

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон туманида Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширишга киришилаётган “Қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” лойиҳасининг бошланишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” раҳбарияти, вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойидаги “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Хитой компанияси ушбу лойиҳага дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн. доллар миқдоридаги тўғридан тўғри инвестициялар киритиши кўзда тутилган.

Тадбирда вилоят ҳокими барчани юртимизда кенг нишонланаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклаб, ушбу Муборак кунларда бошланаётган ушбу лойиҳа ҳайрли ва манфаатли бўлишига тилак билдирди.

Сўнгги икки йил давомида иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи бўлган энергетика соҳасида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этган вилоят ҳокими, мамлакатимизни энергия таъминотини барқарор таъминлаш мақсадида муқобил электр тармоқлари йўналишида яъни қуёш, шамол электр станциялри қуриш борасида шахдам ишлар амалга оширилаётганлигига тўхталди.

Қайта тикланувчи энергияларни жорий қилишда энг катта кўмак ва ёрдам бериб, ўз маблағларини йўналтираётган давлатлар орасида Хитойнинг йирик компаниялари энг катта улушни эгаллаётгани эътироф этилди.

Қуёш энергияси ишлаб чиқариш, қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётганлиги, лекин қуёш бор пайтда тармоқда энергия қуввати ошиб, кечга бориб энергия қуввати пасайиши, энергетика тизимидаги номутаносибликни бартараф қилиш учун шундай станциялар жуда муҳим ва бугунги давр талаби эканлиги айтиб ўтилди. Бундай электр энергиясини сақлаш станциясини, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон туманида ҳам барпо этишга киришилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Тадбирда Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан дуои фотиҳа ўқилди. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур лойиҳага старт берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram