Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОНДАГИ “LEADER SCHOOL” ХУСУСИЙ МАКТАБИДА “КЎНГИЛ БОЗОРИ” ХАЙРИЯ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-04-15 11:06:00 4658
Қўқон шаҳридаги “Kokand Leader School” хусусий мактабида “Кўнгил бозори” хайрия ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Ярмарка доирасида иштирокчилар мактаб ўқувчилари томонидан устозлари кўмагида тайёрланган маҳсулотлар, буюмлар ва сувенирларини харид қилар эканлар, уларни иқтидорини юқори баҳоладилар.
Эътиборлиси, шу кунги хайрия ярмаркасидан тушган пул маблағлари кам таъминланган оилалар, бемор болалар эҳтиёжи учун йўналтирилади. Бундай тадбирлар орқали ўқувчиларга нафақат инсонийлик фазилатларини, балки молиявий саводхонлик, тадбиркорлик қобилиятларини болалик давридан сингдириб бориш мактабнинг кадриятларида мужассамлашган.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими болажонларимизда меҳр-оқибат, ижодкорлик, яратувчанлик, ўзи яратган маҳсулотларни қадрлаш, баҳолаш ва атрофдагиларга тақдим эта олиш каби фазилатларни шакллантиришга қаратилган мазкур тадбирнинг улар ҳаётидаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди ва мактаб жамоаси ишларига омад тилади.
2023 йилда фойдаланишга топширилган “Kokand Leader School” мактаби 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 4 та бошланғич синфда 65 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Келгуси ўқув йилидан 1-синфдан 11-синфгача ўқувчилар қамраб олинади. Ўқувчиларга энг замонавий таълим йўналишларида, чуқурлаштирилган инглиз, хитой, араб ва рус тилларида сифатли билим берилади. Мактабда 50 дан ортиқ ўқув хоналари, замонавий спортзал, спорт майдончалари мавжуд.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram