Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
УСТОЗЛАР ШАРАФЛАНДИ
2017-10-05 10:03:04 168
ФАРҒОНА.Устоз сўзини эшитганимизда вужудимизда аллақандай илиқлик, энтикиш пайдо бўлади. Боиси, илк маротаба бизга ҳарф танитиб, қўлимизга қоғоз-қалам тутқазган, илм шуъласи томон етаклаган қалб соҳиблари азиз устозларимиз ҳисобланади. Жойларда устоз ва мураббийларимизнинг касб байрамлари кенг нишонланди.
“Фарғонаазот” АЖ га қарашли “Кимёгар” маданият саройида таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, шаҳар, вилоят ва республика фан олимпиадалари ҳамда танловларида юқори натижаларни кўрсатган Фарғона шаҳар халқ таълимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва раҳбарлари қатнашди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Ш.Эркабоев табрик сўзи билан очиб, таълим ва фан фидойиларини касб байрамлари билан табриклаб, педагог-ходимларнинг кўп йиллик меҳнатлари ва соҳа ривожига қўшаётган улкан ҳиссаларини айтиб ўтди. Бир гуруҳ соҳа ходимларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди.
“Кимёгар” маданият уйи санъаткорлари мусиқий композицияни кўрсатишди. Мусиқа садолари остида ижро этилган куй-қўшиқлар ва турли миллат вакилларига хос ажойиб рақслари, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимовнинг қўшиқлари дилларни хушнуд этди.
МАРҒИЛОН.Шаҳар маданият уйида ҳам байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда шаҳар халқ таълими тизимидаги мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи-мураббийлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлаб, фаол ва узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устоз-мураббийларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди.
–Биз фахрий устозларга берилаётган юксак эътибордан хурсандман,-дейди Мурувватхон Салимова. – Муҳтарам Президентимиз қарор ва Фармонлари билан биз устозларга нисбатан кўрсатилаётган бу каби ҳурмат-эътибор, яратилаётган улкан имкониятлар ҳеч қайси юртда йўқ, деб ўйлайман. Ниҳоятда мураккаб, аммо шарафли касб эгаларига ўз вазифаларини адо этиш йўлида омад ва куч-қувват тилайман.
Тантанада шаҳар маданият уйининг хонандалари, 8-мусиқа мактабининг чолғу ансамбли жамоалари ҳамда эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқларга барчани рақсга чорлади. Кеча ниҳоятда файзли ва шукуҳли ўтди.