Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Маҳалладаги энг миришкор оила

×

 2018-03-15 18:27:19    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Адҳамжон Ҳошимовлар оиласи Тошлоқ туманидаги Қанжирға маҳалла фуқаролар йиғинида томорқадан энг кўп даромад оладиган оилалар сирасига киради.

Ҳудуддаги мингдан зиёд оилада 3600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу оилалар тасарруфида 68 гектар томорқа ери мавжуд. Маҳалла аҳли ўз томорқаларида ташкил этган иссиқхоналарда эртаги бодринг, помидор, карам, булғор қалампири, саримсоқпиёз, турли кўкатлар етиштиришда жуда ҳам миришкор ҳисобланади.

Томорқамиздаги 6 сотихли иссиқхонада 200 минг туп карам кўчатини етиштириб, сотиб бўлдик. Ҳозирги кунда иссиқхонамизда карам кўчатининг иккинчи авлоди тайёр бўлди ва ижара шартномаси асосида олган 3 гектар ерга кўчириб экяпмиз, – дейди оила соҳибаси Гулчеҳра Шамшиева. – Карам кўчатидан бўшаган иссиқхонамизга помидор экамиз. Хонадонимизда етиштирилган маҳсулотлар водий вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкентга етказиб берилади. 2018 йилда 300 тонна карам ҳамда 3,5-4 тонна помидор етиштириш ва маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилишни режалаштирганмиз.

 

Б. МАДИЁРОВ.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.