Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТУРКИЯ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

×

 2021-02-09 21:19:53    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи туркиялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда инвестицион салоҳияти ҳақида меҳмонларга маълумот берган Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона вилоятида турк сармояси иштирокида 41 та корхона ва тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётганини қайд этди. Вилоят ҳокими бу рақамни ўн карра ошириш учун ҳам имконият мавжуд эканини, давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро яқинлик ҳамда халқларимизнинг тили ва ҳаёт тарзи бири бирига ўхшашлиги ҳамкорликни янада осонлаштиришга омил эканини таъкидлади.

Учрашувда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, ер унумдорлиги ҳамда маҳсулот экологик сифатини доимий назорат қилиш имкониятига эга замонавий агрокимёвий лабораториялар барпо этиш, адир ерларни ўзлаштириш ҳамда сув қудуқлари қазиш, томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш каби масалаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

“Қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритадиган хорижлик инвесторлар кўп мамлакатларда катта ҳосил олиш мақсадида зарарли кимёвий ўғитларни ишлатишади. Натижада 2-3 йилда ернинг кучини сўриб олиб, уни унумсиз майдонга айлантириб, ташлаб кетиши ҳолатлари учрайди. Бундай муаммоларга биз ҳам бир пайтлар Туркияда дуч келганмиз. Аммо биз қардош Фарғонага ўз тажрибаларимиз билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, икки томон учун ҳам манфаатли иш ташкил этиш мақсадида ташриф буюрдик” деб таъкидлашди меҳмонлар.

Туркиялик ишбилармонлар делегацияси 2 кун давомида вилоятнинг Олтиариқ, Учкўприк, Фарғона ва Тошлоқ туманларида бўлиб, пахтачилик кластерлари ва мева-сабзавотчилик кооперациялари фаолияти билан яқиндан танишишади, қатор B2B форматида учрашувлар ўтказиб, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube