Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"КЛАСС! ЗЎР!" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ФАРҒОНАГА КЕЛИШДИ
2021-02-22 19:58:20 95
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Класс! Зўр!" лойиҳаси доирасида Россия Федерациясидан 7 нафар рус тили мутахассислари Фарғона вилоятига етиб келишди.
"Класс! Зўр!" лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад, мактабларимизда рус тили фани ўқитилишини сифат жиҳатдан янада юқори даражага кўтариш, қолаверса, рус тили фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш, ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
22 февралдан бошлаб россиялик мутахассисларнинг вилоятдаги қатор умумтаълим мактаблари рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари билан учрашувлар ўтказиши белгиланган.
Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 948 та таълим масканида 3 минг 233 нафар рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари фаолият кўрсатмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube