Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВА МАНЗУРА САЛИМОВА ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ АЪЗОСИ ЭТИБ САЙЛАНДИЛАР

×

 2021-02-27 14:15:29    101

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни якунланди. 

Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.

Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.

— Билдирилган катта ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бор кучим, ғайратим, билимим билан Фарғона вилоятига, халқимизга хизмат қилишга ваъда бераман.

Халқимизда “Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас” деган мақол бор. Бирликда, ҳамжиҳатликда иш олиб борсак, вилоятимиз аҳлини рози қиламиз, халқимиз олдида, Давлатимиз раҳбари олдида юзимиз ёруғ бўлади.

 Муҳтарам Президентимиз бир неча кун олдин Фарғонага қилган ташрифлари чоғида вилоятимиз учун катта марраларни белгилаб бердилар. Бундан келиб чиқиб улкан мақсадларни режа қилганмиз. Худо хоҳласа, 2021 йил барча жабҳада Фарғона йили бўлади — деди Хайрулло Бозоров. 

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube