Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОНГА МИКРОАВТОБУСЛАР ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ, ҚИШЛОҚ МАРКАЗИДАГИ ИСТИРОҲАТ БОҒИ ТАЪМИРЛАНАДИ

×

 2021-06-18 10:51:31    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоевлар Шоҳимардон қишлоғи марказида жойлашган мўжазгина истироҳат боғида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашдилар.

 Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган тадбирда сайёҳлик мавсумининг очилиши, икки халқнинг қардошлик, дўстлик муносабатлари ҳақида сўз борди.

“Бизда мана шундай ажойиб жойлар бор. Бунақанги чиройли табиатни, кўнгли пок, қалби тоза, самимий ва камтарин инсонларни Худо берган. Одамларимизни тинч, хотиржам ҳаёт кечиришларини таъминлаш, ўзаро қўшни давлатлар билан баҳамжиҳат, қадрдон бўлиб яшаш, дўстлик, биродарлик алоқаларини бунданда мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат делегациялари учрашиб турибмиз. Шоҳимардонга ёшлигимизда тез-тез оила-аъзоларимиз, қўни-қўшнилар билан келиб, зиёрат қилар эдик. Мана бугун ҳам бу ерга келиш насиб қилди. Ўша пайтлар бу ерлар гавжум, гуллаб-яшнаган, одамлар кўп бўлар эди. Мана яна Президентларимизнинг юксак сиёсий иродалари билан чегараларни очиш, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, маданий соҳаларни ривожлантириш борасида сайъ-ҳаракатлар қиляпмиз. Янги туристик мавсум бошланди. Тўйлар, тантаналар бўлади. 

Шоҳимардонни Қадамжой билан боғловчи осма дор йўлини ҳам очдик, энди Шоҳимардонга келган туристлар Қирғизистон ҳудудидаги “Қурбон кўл”ини айланиши, зиёрат қилишлари, дам олишлари мумкин. Шоҳимардон марказидаги истироҳат боғини таъмирлаш учун ҳам пул берамиз. Тунги чироқлар ўрнатилади, кўчалар асфальт қилинади. Марказ ободонлаштирилиб, меҳмонларнинг келишига тайёргарликни бошлашимиз керак. Энг асосийси, йўловчилар учун микроавтобуслар қўйилади. Бундан буёғига бирдам бўлиб яшашимиз керак. Икки томон халқи ҳам манфаат кўриб, турмуш даражаси, фаровонлиги ортиши зарур. Илоҳим юртларимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин”, - деди вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров.

Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоев ҳам икки томон вакиллари муҳим келишувларга эришганлигини таъкидлади.

Кексалар эзгу ишлар бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар. Истироҳат боғида эса санъаткорлар иштирокида концерт дастури давом этди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube