Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОЗОҒИСТОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ФАРҒОНАДА ЙИРИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ УЛГУРЖИ ТАРҚАТИШ МАРКАЗИ БАРПО ЭТИШАДИ

×

 2021-06-28 11:16:47    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов раҳбарлигидаги делегация 27 июнь куни расмий ташриф билан Фарғона вилоятига келди.

Ташрифдан мақсад икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида эришилган келишув доирасида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи тарқатиш маркази ташкил этиш ҳамда бу орқали вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тўғридан тўғри Қозоғистоннинг йирик савдо тармоқларига етказиб берилишини йўлга қўйишни такомиллаштиришдан иборат.

Кеча вилоят ҳокимлигида, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев Бахит Султанов бошлигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилояти ва Қозоғистон Республикаси учун улкан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, келгусида ҳамкорликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини янги усулда етиштириш, сақлаш, музлатиш, қуритиш ва қадоқлаш бўйича комплексларни барпо этиш, қолаверса ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш, ягона товар ўтказиш тизимини ташкил этишни тезлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Ҳамкорликда барпо этиш режалаштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи тарқатиш маркази учун Фарғона вилояти томонидан тақдим этилган ер майдонлари борасида фикр алмашилди.

“Биз бу ерга давлат органлари вакилларини ҳам ўз ичига олган катта делегация билан келдик. Делегация таркибида ишбилармонлар, йирик савдо тармоқлари раҳбарлари ҳам ўрин олган. Тадбиркорларимизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликлари аввалдан мавжуд, бироқ бу ташриф давомида бу ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришни режа қилганмиз. Ўзбекистонда 3 та йирик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи тарқатиш маркази ташкил этиш ёки мавжуд логистика марказлари билан шериклик асосида иш ташкил қилиш ниятидамиз. Бунинг учун 30 миллион доллар атрофида инвестиция киритишга тайёрмиз. Бу логистика марказларини тез суратларда ишга тушириб, 2022 йилда етиштирадиган ҳосилни тўғридан тўғри Қозоғистон бозорига юборилишини режалаштирмоқдамиз”, - деди Бахит Султанов.

Учрашув сўнггида “Олтиариқ агро 505” МЧЖ ҳамда Қозоғистоннинг энг йирик мева-сабзавот таъминотчиси “MCC Trade Company” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда Қозоғистонга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube