Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


НОРИН ВИЛОЯТИ: АНЪАНАЛАР ҚАДРЛАНИБ КЕЛАЁТГАН ҲУДУД! ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН МАДАНИЙ ДАСТУР ВА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМАСИ

×

 2021-07-03 10:24:28    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Норин вилоятида бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация учун мезбонлар томонидан вилоятнинг Қўчқорчи туманидаги баланд тоғлар бағрида жойлашган, арчалар билан қопланган энг хушманзара жойда маданий дастур ташкил этилди.

Вилоятимиз вакиллари қирғиз миллий ўйинларига гувоҳ бўлишди. Улоқ, келин қувди маросимлари, ўргатилган бургутнинг ўлжа тутиш жараёнлари саҳналаштирилган тарзда намойиш этилди. Ўқ отиш маросимларида эса бевосита фарғоналикларнинг ўзлари ҳам қатнашдилар.

Тадбир концерт дастурига уланиб кетди. Қирғиз халқ эпоси бўлган «Манас» қўшиғининг чиройли ижроси олқишлар билан қарши олинди. Фольклор ансамбллари томонидан тайёрланган чиқишлар, ўзбек санъаткорларининг дилга яқин қўшиқлари йиғилганларни рақсга чорлади. 

Якунда икки вилоят делегацияси вакиллари бир-бирларига эсдалик совғаларини топширишди. 

Шундан сўнг муҳим келишувларга, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилган икки кунлик ташриф ўз якунига етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube