Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ БИНОСИ ЗАМОНАВИЙ ТАРЗДА ТАЪМИРЛАНИБ, ТЕЛЕКАНАЛГА ЯНГИ "ДАМАС" СОВҒА ҚИЛИНДИ
2021-08-20 09:26:27 191
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жорий йил февраль ойида Сўх туманига ташрифи чоғида Сўх телевидениеси раҳбари Фарҳод Миршарипов вилоят раҳбарига телевидение биносини таъмирлаш ҳамда ижодий гуруҳ учун "Дамас" автомобили олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.
Вилоят ҳокимининг топшириғи билан вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан телевидениенинг маъмурий биноси замонавий тарзда таъмирдан чиқарилди, телеканалга янги "Дамас" автомашинаси совға қилинди.
Янги автомобилни Сўх Тв ижодкорларига вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Хатамов тантанали тарзда топширди.
1999 йилнинг декабрь ойида ташкил этилган мазкур телевизион студия айни кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг мустақил аъзоси саналади. Студия ижодий ва техник ходимлари томонидан яратилаётган Сўх тумани ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти билан боғлиқ тезкор хабар, лавҳа ва репортажлар Миллий телерадиокомпания тизимидаги барча телеканаллар орқали намойиш этилиши Сўх ТВнинг обрў-нуфузини оширишига хизмат қилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube