Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ РОЗЕНБЛЮМ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-22 11:55:36    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва элчихона масъуллари билан учрашди.

Учрашувда АҚШ элчисига Фарғона вилоятида сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнлари, вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот чоғида Розенблюм Ўзбекистоннинг, хусусан, Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари, Сўх туманидаги ўзгаришлар билан ҳам қизиқди.

- Қўшни давлатлар, Қирғизистон ва Тожикистон билан қадимдан дўст, қардош бўлиб яшаганмиз. Давлатларимиз раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси билан бугун бу дўстлик ришталари янада кучайди. Шунга мос тарзда бугун иқтисодий ҳамкорлик, савдо-сотиқ ҳам ривожланиб бормоқда ва биз турли бизнес-форумлар ташкил этиб, бу алоқаларни янада мустаҳкамлаяпмиз, - деди учрашувда қатнашган вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев. Шунингдек, у Америкада Фарғона вилояти маҳсулотлари учун катта бозор мавжудлигини ва бу икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини жонлантириш учун яхши бир имконият эканлигини таъкидлади.

Элчи Дэниел Розенблюм Фарғонанинг туризм салоҳияти ҳам юқори эканлигини, бунга у Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида икки йил аввалги ташрифи давомида гувоҳ бўлганлигини таъкидлади ва бу йўналишда АҚШ билан ҳамкорликни юксалтириш таклифини билдирди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси қабулдан сўнг ОАВга берган интервьюсида Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиёда етакчи мамлакатга айланганлигини қайд этиб, бунга қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйилгани орқали эришилаётганлигини эътироф этди. 

АҚШ элчихонаси вакиллари “Fergana Global Textile Group” кластери, Риштон кулолчилик маркази ва яна бир қатор ишлаб чиқариш марказларини ҳам бориб кўриши режалаштирилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube