Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“НЕФТЧИ”НИНГ ШОНЛИ ДАВРИ ҚАЙТМОҚДА! 

×

 2022-01-05 20:54:15    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Уч йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Нефтчи" жамоаси тажрибали ва маҳоратли футболчиларни таркибга қўшиш борасида катта ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Бугунги қадар Қаршининг "Насаф" жамоасидан ярим ҳимоячи Дониёр Назруллаев, Термизнинг "Сурхон" жамоаси сардори Ҳусниддин Ғофуров, Қозоғистоннинг "Атырау" жамоасидан сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович, "Қизилқум"дан ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаев, сўнгги беш йил мобайнида Наманганннинг "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров, ярим ҳимоячи Суннатулла Абдуллажанов, “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи Лутфулла Тўраев "Нефтчи" билан шартномаларга имзо чекишди.

"Нефтчи" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 3 босқичда амалга оширади.

6 январдан бошланадиган 1-босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган 2-босқични жамоамиз Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4 та назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ҳамда назорат ўйинларини ўтказадиган "Нефтчи" мавсумга тайёргарликнинг 3-босқичини Фарғонада давом эттиради.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube