Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДАЛИК МУҲАММАДҚОДИР РАСУЛОВ СПОРТ КУРАШЛАРИ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛ ОЛДИ
2022-04-18 08:56:53 68
19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада бувайдалик юнон-рум курашчиси Муҳаммадқодир Расулов ҳам 82 кг вазнда иштирок этади.
Муҳаммадқодир Расулов кеча юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз делегацияси аъзолари таркибида мусобақага жўнаб кетди.
Йигирма бир ёшли бувайдалик курашчи учун ўтган 2021 йил муваффақиятларга бой бўлди: Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионида олтин, Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган биринчи МДҲ ўйинларида ҳамда Хорватияда ўтказилган нуфузли Adriatic Trophy турнирида кумуш медалларни қўлга киритди.
Муҳаммадқодир 2021 йилда шунингдек, Сербия пойтахти Белградда бўлиб ўтган U23 жаҳон чемпионатида ҳамда Россиянинг Уфа шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram